OPASCA News

Ўзбекистон - Германия: Тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон - Германия: Тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда


Бугунги кунда Ўзбекистон ва Германия давлатлари ўртасида ҳар томонлама алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Айниқса, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга, Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи кўплаб соҳалар қаторида тиббиёт йўналишларидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим омил бўлди.


Жорий йилнинг 15 октябрь куни Германия Федератив Республикаси грант лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига мобиль лабораториясини расмий топшириш маросимининг ўтказилиши ҳам икки мамлакатнинг ана шундай ўзаро дўстона муносабатлари билан боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида бўлиб ўтган расмий тадбирда мазкур ташкилот раҳбари Баҳодир Юсупалиев ва Германиянинг “OPASCA GmbH” компанияси бош директори Алексей Свердлов сўзга чиқиб, кейинги пайтда яратилган имкониятлар сабабли ўзбек ва немис шифокорлари тажриба алмашиш, илмий изланиш ва ўзаро мулоқотлар олиб бораётганини қайд этди.
Айтиш жоизки, ушбу замонавий мобиль лабораторияда ҳар бир жараён тўлиқ автоматлаштирилган. Кўчма лаборатория чўл ҳудудлари учун мослаштирилган. 
Масалан, у электр энергиясиз олти соат давомида ишлаши мумкин. 40 тонналик контейнерга асосланган кўчма лаборатория бир кунда 1 минг 500 нафар беморни текшириш имкониятига эга.
Тадбир якунида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев ва Германиянинг “OPASCA GmbH” компанияси бош директори Алексей Свердлов Ўзбекистон Миллик ахборот агентлиги – ЎзАга махсус интервью берди. Интервью билан сайтимизда танишишингиз мумкин.

Источник:
uza.uz